Иссиқ-кўлдаги Ўзбекистон пансионатлари номи қирғизчага ўзгартирилди

© SputnikПансионат Дилором на Иссык-Куле
Пансионат Дилором на Иссык-Куле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўрт ой олдин Темур Сариев ташаббуси билан Иссиқ кўлда жойлашган, Ўзбекистонга тегишли бўлган тўрт пансионатни Қирғизистон ҳукумати ҳисобига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган эди.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Иссиқ-кўлда жойлашган  аввал Ўзбекистонга тегишли бўлган ва тўрт ой олдин Қирғизистон ҳисобига ўтказилган пансионатлар номи ўзгартирилди, Иссиқ-Кўл тумани маъмурияти раҳбари Данир Иманалиев хабарига асосан.

Ушбу йилнинг апрель ойида Иссиқ-Кўл бўйида жойлашган Ўзбекистонга тегишли бўлган тўрт пансионат Қирғизистон ҳукумати ҳисобига ўтказилган эди. Улардан учтаси ("Золотые пески", "Рохат", "Дилором") Иссиқ-Кўлнинг шимолий қирғоғида бири ("Бўстон")жанубида жойлашган эди.    

Бундан буён "Золотые пески" пансионати – “Бостери”, "Рохат НБУ" - "Алтын Жай", "Дилором" эса "Эне Сай" деб номланган. Ушбу уч пансионат Қирғизистон давлат мулкини бошқариш тизимига тегишли бўлган "Витязь" давлат корхонасига ҳисобига ўтган.

Хабар берилишига кўра "Алтын Жай" пансионати бошқарувчичи этиб вақтинча Мырзабек Исмаилов, "Эне Сай" бошқарувчичи этиб эса Келгенбай Чалджанов тайинланган.

2015 йилда Ўзбекистон республикаси томонидан бошқарилган пансионатлар Қирғизистон давлат бюджетига 11,5 миллиона сомов солиқ тўлашган эди. Ушбу пансионатлардан энг катта даромад келтиргани бу “Золотые пески" — 4,56 миллиона сомов, энг кам даромадлиси эса — "Бустон" —330 минг сом.

Иссиқ Кўл - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қирғизистон мол-мулк бўлишуви

Эслатиб ўтамиз, 1991-1992 йилларда МДҲ давлатлари орасида тузилган шартномага кўра, собиқ СССР даврида қурилган барча иншоотлар улар жойлашган мамалкатлар мулкига ўтказилиши керак. Ушбу шартномага кўра, собиқ Иттифоқ даврида қурилган, Ўзбекистонга тегиши бўлган тўрт пансионат, бир неча сув ва газ иншоотлари Қирғизистон мулкига ўтказилган эди. Ушбу йилнинг апрел ойида ушбу жараённинг охирги босқичи бўлиб ўтган эди.

Янгиликлар лентаси
0