05:51 22 Сентябр 2017
Эфир
Қирғизистон. Талас вилояти

Қирғизистон Марказий Осиёда шенген тартибини таклиф қилмоқда

© Sputnik/ Табылды Кадырбеков
Дунёда
Ҳавола олиш
234 0 0

Янги тартибга кўра, Қирғизистонга ташриф буюрган хориж сайёҳларига Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон бўйлаб турлар таклиф этилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Қирғизистон Марказий Осиё минтақаси бўйлаб ягона сайёҳлик тўпламини жорий қилиш ташаббуси билан чиқмоқда, деб хабар қилган Спутник Қирғизистон.

Бу ҳақда Республика Маданият вазирлиги қошидаги туризм департаменти раҳбари Азамат Жаманкулов 7-8 июл кунлари Бишкекда бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари туризм бўйича Кенгаши йиғилишида баёнот берган.

У, мазкур ташаббусни Европадаги "шенген" виза тартибига қиёслаб, сайёҳларнинг бир марта виза олиш орқали кўплаб хизматларга эга бўлиш хоҳишини аҳамиятли, дея баҳолаган.

"Қирғизистонга ташриф буюраётган кўплаб сайёҳлар, албатта, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистонда бўлишни ҳам хоҳлашади. Ўйлашимча, ягона сайёҳлик тўпламини яратиш керак. МДҲ ҳудудидан фойдаланган ҳолда, минтақавий сайёҳлик маҳсулотларини таклиф этса бўлади", — деган Жаманкулов.

У шунингдек, мамлакатда ривожланаётган спорт турлари ҳам ажойиб сайёҳлик маҳсулотлари сифатида эътироф этилиши мумкинлиги ҳақида қўшимча қилган.

Асосий мавзулар