05:47 22 Сентябр 2017
Эфир
КХДР баллистик ракеталар синовини ўтказди. Архив сурат

Шимолий Корея сувости кемасидан навбатдаги баллистик ракета парвозини амалга оширди

© REUTERS/ KCNA
Дунёда
Ҳавола олиш
13701

Шанба куни Шимолий Корея томонидан амалга оширилган сувости кемаси баллистик ракеталар парвози муваффақиятсизлик билан якун топган.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Корея Халқ Демократик Республикаси сувости кемасидан баллистик ракета парвозини амалга оширди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Ренхап агентлиги маълумоти асосида.

Маълумотларга қараганда, парвоз муваффақиятсиз якунланган. Жанубий Корея ҳарбийлари сўзларига қараганда, учирилганидан сўнг ракета тўғри траектория бўйлаб парвозни давом эттира олмаган, бу эса синовнинг омадсиз кечганидан далолатдир.

Ракета, Хамген-Намдо вилояти Синпхо шаҳри ҳудудидан маҳаллий вақт билан 11:30 атрофида ҳавога кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойидан бери Шимолий Корея бир неча маротаба Япон денгизи ҳавзаси томон баллистик ракеталарини учириб келади.

Асосий мавзулар