14:57 22 Сентябр 2017
Эфир
Варшавадаги НАТО саммити. Архив сурат

Турк генерали: Россияни танқид қилишга АҚШнинг нима ҳаққи бор?

© Sputnik/ Алексей Витвицкий
Дунёда
Ҳавола олиш
65010

8 июл куни Польша Пойтахти Варшавада НАТО саммити бошланди. Экспертларнинг сўзларига қараганда, ушбу йиғилиш асносида Европада янги ҳарбий-сиёсий ҳолат шаклланмоқда. Альянснинг ўзи Европада юзага келган бугунги аҳволга Россия сабабчи, деган фикрни илгари сурмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Шу кечаю-кундузда Европа ва бутун дунёда вазиятнинг кескин тус олишида Россия Федерациясини айбдор қилиш — бу мантиқсизликнинг ўзгинаси, деди Sputnik радиоси эфирида Туркия Ҳарбий Кучлари истеъфодаги ҳарбий генерали Халдун Солмазтурк.

Куни кеча Польша Пойтахти Варшавада НАТО саммитига старт берилди. Экспертларнинг сўзларига қараганда, ушбу йиғилиш асносида Европада янги ҳарбий-сиёсий ҳолат шаклланмоқда. Альянснинг ўзи Европада юзага келган бугунги аҳволга Россия сабабчи, деган фикрни илгари сурмоқда. Аммо Туркия ҲК пиёда қўшинлари истеъфодаги ҳарбий генерали, Туркия ҲК Бош штабининг халқаро хавфсизлик масалалари бўйича собиқ Бошқарма раҳбари Халдун Солмазтурк бу фикрга кескин қарши.

"Россия Федерациясини Европада вазият кескин тус олишида айбдор қилиш — ҳар қандай мантиқдан мосуво қилинган ҳаракатдир. Бугунги кунда Украинадаги вазият бир қатор давлатларни ҳавотирга солмоқда. Аммо Украинада юз берган инқироз фақат "оқ ва қора"дан иборат эмас. Наҳотки, ўз вақтида Грузияда юз берган инқирозга ҳам Россия сабабчи бўлган бўлса? Бу каби таъкидларга, ҳатто, болалар ҳам ишонмайди. Ҳар қандай баҳона билан Россияни қоралашга уринаётганларга бир саволим бор: наҳотки Москва бутун дунёдаги геосиёсий аҳволни зиддийлаштираётган бўлса? 2002 йилда баллистик ракеталарга қарши мудофаа тўғрисидаги шартномадан Россия расман чиққанмиди? Йўқ! Айнан Қўшма Штатлар чиққан эди. Шундай экан, энди АҚШнинг Россияни танқид қилишга нима ҳаққи бор?", — деди Халдун Солмазтурк Sputnik радиоси эфирида.

Истеъфодаги генерал, шунингдек, Россия бугунги кунда Сурияда конструктив рол ўйнаётганини, барча мамлакатларга чанг солишга уринаётган хавфни бартараф этиш учун бор кучини сарфлаётганини эслатиб ўтди ва Ғарб мадавлатлари унинг бу уринишларини нимагадир "сезмаганликка" олишни маъқул кўришаётганини қўшимча қилди.

"Россия бугунги кунда АҚШ ва коалициянинг бошқа иштирокчиларини Сурияда террорчиликка қарши кураш олиб боришга чақирмоқда. Аммо, НАТО давлатлари, бу конструктив чақириқни қўллаб-қувватлаб, террорчиликка қарши самарали курашишга ўтиш ўрнига, афсуски, тушунарсиз бир схемада иш олиб боришни маъқул кўрдилар. Улар вақтни бой бермаяпти, Россияга қарши ишлатса бўладиган кичик бир важ топилса бўлди, у шу ондаёқ бўрттириб кўрсатилмоқда. Айнан мана шу нарса бугунги кунда Европада ва бутун дунёда вазиятни кескинлаштирмоқда", — деб ҳисоблайди Халдун Солмазтурк.

Асосий мавзулар