Абдулазиз Камилов ИҲТ бош котиби билан учрашди

© OICЎзбекистон ТИВ Абдулазиз Камилов
Ўзбекистон ТИВ Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган ИҲТ ташқи ишлар вазирлар кенгашининг 43 – сессияси кун тартиби ва бошқа масалалар бўйича фикр алмашишди.

ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. 2016 йилнинг 28 июлида Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом Ҳамкорлиги ташкилотининг бош котиби Ияд Амин Мадани билан учрашув ўтказди, ТИВ хабарига асосан.

Учрашувда томонлар Тошкентда бўлиб ўтилиши кутилаётган ИҲТ ташқи ишлар вазирлар кенгашининг 43 – сессияси кун тартиби ва бошқа масалалар бўйича фикр алмашишди.

Бош котиб Вазирлар кенгашига Ўзбекистон томонидан кўрилаётган таёргарлик ишларига юқори баҳо берди.

Янгиликлар лентаси
0