Германия депутати: Россиянинг Су-24 самолёти НАТО ёрдамида уриб туширилган

© AP Photo / U.S. Navy Самолет российских ВВС Су-24
Самолет российских ВВС Су-24 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундестаг собиқ депутати Вилли Виммер айтишига қараганда ҳарбий самолётни уриб тушириш учун биргина қирувчи самолётнинг ўзи етарли эмас, уни мақсадга йўналтирувчи бошқа самолётлар ҳам керак.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Сурия осмонида Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширишда НАТО самолётлари ҳам иштирок этган, деган фикрни билдирди Германиялик депутат Вилли Виммер, РИА Новости хабарига асосан.

“Мен билган маълумотга кўра, самолёт уриб туширишда бир АҚШ ва бир Саудия Арабистони узоқ радиолокацион аниқлаш (УРЛА) самолётлари қатнашган. Россиянинг Су-24га ўхшаш самолётларни уриб тушириш осон эмас, бунинг учун қирувчи самолётни мақсадга йўналтириш керак. Бу ишни фақат УРЛА самолётлари амалга ошира олади”, — деди Вилли Виммер.

Виммернинг сўзларига қараганда, америка самолёти Кипрдан парвозга кўтарилган, иккинчи самолёт эса Саудия Арабистонидан учган. Одатда, НАТО самолётлари чегара бузган самолётни аниқлаганда, маълум йўриқномага кўра иш тутади. Қоида бузган самолёт  экипажи билан фуқаро бошқарув органлари алоқга чиқиб, унга чегара бузилганлигини хабар беришади. Ушбу чоралар натижа бермаган ҳолда учувчини қўнишга мажбур қилишади.

“Сурия осмонида бўлган воқеа эса, қабул қилинган халқаро амалиётга бутунлай зид. Улар Россия самолётини — ўзлари хохлагани учун уриб туширган”, — деб ҳисоблайди Виммер.

Депутат айтишига кўра, фожеа кимнингдир сиёсий қизиқишлари туфайли, хусусан, гуллаб-яшнаётган Россия ва Туркия мунособатларини бузиш учун амалга оширилган.

Дастлаб, Эрдўғон Туркия учувчиси ёнини олган бўлсада, кейинчалик у учувчилар самолётни уриб тушириш ҳақидаги қарорни мустақил қабул қилган — деб эълон қилди. Бу билан у ўзининг Москвага яқин бўлиш истагини билдирди, деб сўзини якунлади Виммер.

Янгиликлар лентаси
0