17:33 18 Август 2017
Эфир
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон. Архив сурат

Эрдўғон: исёнчилар тақдири ҳақида қайғураётганлар Анқарага дўст эмас

REUTERS / Baz Ratner
Дунёда
Ҳавола олиш
17501

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Туркияда ҳарбий тўнтаришни уюштирмоқчи бўлганлар тақдири ҳақида қайғураётганлар Анқарага дўст бўлолмаслиги ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. "Туркиядаги демократия эмас, балки исёнчилар тақдири ҳақида жон куйдираётганлар Анқарага дўст эмас", — дея таъкидлаган Туркия президенти Ражаб Эрдўғон. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

"Айримлар бизга маслаҳат сўқмоқда. Уларнинг айтишича, улар жуда қайғурмоқда. Ўзларингизнинг муаммоларингиз ҳақида қайғуринг! Аввал ўзингизнинг ҳатти-ҳаракатингизга бир боқинг", — деб айтган Туркия раҳбари. Унинг сўзларидан Франс Пресс агентлиги иқтибос келтирган.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда ҳарбий исён 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси рўй берган. Ҳарбийлар вертолёт ва танклар ёрдамида аэропорт, кўприк, ОАВ бинолари ва президент саройига ҳужумлар уюштиришган. Туркия ТИВ маълумотига кўра, давлат тўнтаришига уриниш ҳаракатлари оқибатида 290 киши қурбон бўлган.

 

Асосий мавзулар