07:53 21 Август 2017
Эфир
Парашютчи. Архив сурат

Америкалик экстремал самолётдан парашютсиз сакрамоқчи

© Sputnik/ Светлаков
Дунёда
Ҳавола олиш
5401

Шу вақтга қадар 18 мингдан зиёд сакрашларни амалга оширган 42 яшар скайдайвер Люк Айкинс шанба куни самолётдан сакрайди ва тўртта кран ёрдамида тортилган тўр ичига келиб тушишга ҳаракат қилади.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Америкалик парашютчи Люк Айкинс 7,6 километр баландликдан парашют ва бошқа техник мосламалар ёрдамисиз сакрашмоқчи. Унинг қўлида фақатгина GPS навигатор бўлиши айтилмоқда. РИА Новости хабари асосида.

Шу пайтга қадар 18 мингта сакрашни амалга оширган 42 яшар скайвайдер шанба куни самолётдан сакраб, тўртта кран ёрдамида тортилган тўрнинг ичига келиб тушишга уриниб кўради. Қутқарув тўри кенглиги футбол майдонининг учдан бир қисмини ташкил этиши ва у 20 мерт бино баландлигида тортилиши маълум қилинган.

Эктремалчининг 2 дақиқалик парвози Fox News телеканали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилиниши таъкидланмоқда.

Скайдайвер Люк Айкинс. Архив сурат
Facebook
Скайдайвер Люк Айкинс

 

Асосий мавзулар