11:08 23 Август 2017
Эфир
Микеланжело ижодига мансуб Давид ҳайкали нусхаси. Архив сурат

Питерда машҳур Давид ҳайкалининг интим жойини кепка ёрдамида ёпиб қўйишди

© Sputnik/ Мария Плотникова
Дунёда
Ҳавола олиш
32330

Шу кунларда Санкт-Петербургда "Микеланжело. Дунёнинг яратилиши" кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Томошабинлардан тушган арзлардан кейин питерлик "Север-7" арт-жамоаси рассомлари Микеланжело ижодига мансуб энг машҳур Давид ҳайкали нусхасининг интим жойларини кепка ёрдамида ёпиб қўйишди.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Рассомларнинг бундай йўл тутишларига петербурглик бир аёлнинг ҳайкал яланғочлиги борасида бола ҳуқуқлари бўйича вакилга қилган арзномаси сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ҳайкалга нисбатан тушган арзномадан сўнг, кўргазма ташаббускорлари шаҳар аҳолисига "Давидга кийим танлаш керакми, йўқми?", деган савол билан мурожаат қилдилар.

Санкт-Петербур аҳли 15 август санасида қадар бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришлари мумкинлиги айтилмоқда. 16 август куни эса овоз бериш бошланади ва сўровнома якуни 23 август куни эълон қилинади, деб ёзади нашр.

""Север-7" гуруҳининг рассомлари Санкт-Петербургдаги Давид ҳайкали нусхасининг жинсий аъзоларини кепка билан ёпиб қўйишди. Ҳайкалнинг пластикдан ясалган нусхаси Кироч кўчасидаги Авлиё Анна лютеран черкови ёнида жойлаштирилган. Кепка ҳайкалга қоғозли скотч ёрдамида ёпиштирилган", — дейилади "Север-7" гуруҳининг "ВКонтакте"даги хабарида.

ОАВларда берилган хабарларга кўра, ҳайкал худди шу тарзда бир неча соат турган, ушбу акцияга нисбатан ҳеч кимдан шикоят тушмаган.

Асосий мавзулар