11:14 23 Август 2017
Эфир
Сув тошқини. Архив сурат

Ҳиндистонда сув тошқини қурбонлари сони 52 тага етди

© Sputnik/ РИА Новости
Дунёда
Ҳавола олиш
39 0 0

Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий штатлари бўлмиш Ассам ва Биҳорда кучли сув тошқини рўй берди. Бунга қадар 43 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирда қурбонлар сони 52тага етгани маълум қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Ҳиндистоннинг Ассам ва Биҳор штатларида рўй берган кучли сув тошқини оқибатида камида 52 киши ҳалок бўлган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Бундан сал олдин қурбонлар сони 43 нафарни ташкил қилиши ҳақида хабар берилган эди.

Ҳиндистон ИИВ бошлиғи Ражнатх Синг Ассамга қилган ташрифи чоғида унга 26 киши қурбон бўлгани ҳақида айтишганини маълум қилган. Биҳор штати фавқулолла вазиятлар департаменти тақдим этган маълумотларга биноан, жума куни ҳолатига кўра ушбу туманда 26 киши ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин бу икки штатда кучли ёғингарчилик рўй берган эди. Табиий офат натижасида тўрт миллион киши у ёки бу тарзда жабр кўргани айтилмоқда.

Ички ишлар вазири Ассамга уюштирган сафаридан сўнг штатдаги аҳволни "чатоқ" деб баҳолаган, аммо шу билан бирга ҳукумат ушбу фавқулодда вазиятга қарши самарали иш олиб бораётганини айтган. Вазирнинг сўзларига кўра, бугунгача олти мингдан зиёд инсонни қутқаришга муваффақ бўлинган.

Асосий мавзулар