Туркманбоши спорт қўмитаси раҳбарини сўнгги маротаба огоҳлантирди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишТуркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бердимуҳаммедовнинг сўзларига кўра, айни пайтда мамлакатнинг барча ҳудудларида замонавий спорт марказлари, стадионлар, физкультура-соғломлаштириш мажмуалари фаолият юритмоқда, хориждан мураббийлар таклиф этилмоқда, давлат спортни мунтазам қўллаб-қувватламоқда, бироқ туркман спортчиларининг натижалари ҳалигача мақтанарли эмас.

ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Бердимуҳаммедов Ашхободдаги йирик спорт мажмуаси – Олимпия шаҳарчасини қурилишини алоҳида тилга олиб, бу туркман спортининг обрўсини оширишга қаратилган юксак эътиборнинг исботи эканлигини таъкидлади.

"Давлат раҳбари шундай имкониятлар яратилганига қарамай ватан спорти обрўсини, юрт байроғини баланд кўтариш ишончини оқлай олишмаганидан норозилигини билдирди", — дейилади маҳаллий ОАВ хабарида.

Спорт қўмитаси раҳбари Какабай Сейдов қисқа муддат ичида йўл қўйилган камчиликларни тўғриламайдиган бўлса, лавозимидан бўшатилиши тўғрисида жиддий ҳайфсан олди.

Туркманистон Олимпия ўйинларида 1996 йилдан буён иштирок этади, лекин туркман спортчилари шу кунга қадар бирор марта ҳам Олимпия медали олишмаган. Спортнинг бешта турида тўққиз нафар спортчи билан қатнашган терма жамоа Рио Олимпиадасида ҳам медалсиз қолди.

Янгиликлар лентаси
0