Лавров АҚШга “ойнага бир қараб олишни” маслаҳат берди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишСергей Лавров
Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Улар яхшиси ойнага бир қараб олишсин ва январдан буён бераётган ваъдаларини бажаришсин: оппозицияни террорчилардан ажратиб олишсин”, — деди вазир

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Россия ТИВ Сергей Лавров АҚШнинг Москва ва Теҳрон Сурияни кимёвий қурол қўллагани учун жавобгарликка тортиши кераклиги ҳақидаги таклифига изоҳ берди, деб хабар беради РИА Новости.

"Улар яхшиси ойнага бир қараб олишсин ва январдан буён бераётган ваъдаларини бажаришсин: оппозицияни террорчилардан ажратиб олишсин. Улар бундай қила олишмаяпти ёки қўлидан келмайди ёки исташмаяпти. Шунинг учун аввал ўзларига боқишсин”, — деди вазир журналистларнинг саволларига жавоб қайтараркан.

Илгарироқ АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши вакили Нед Прайс Вашингтон Россия ва Эронни кимёвий қурол қўллагани учун “Сурияни жавобгарликка тортиш”га чақирганини билдирганди. У БМТ ва Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти экспертлари Сурияда кимёвий қуролдан фойдаланилганини аниқлашгани ва иккита ҳолатда Сурия ҳукумат кучларини, битта ҳолатда эса ИД жангариларини айблашганидан сўнг шундай баёнот билан чиққанди.

Янгиликлар лентаси
0