14:59 17 Декабр 2017
Эфир
Илҳом Алиев Ўзбекистон элчихонасида. Архив сурат

Илхом Алиев Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Азербайджанский культурный центр в Ташкенте
Дунёда
Ҳавола олиш
Ислом Каримов вафот этди (56)
194 0 0

Озарбайжон Президенти Бокудаги Ўзбекистон элчихонасида очилган таъзия китобида ўз ҳамдардликларини ёзиб қолдирди. У шунингдек, Ўзбекистон элчиси Шерзод Файзиев билан суҳбат ўтказди ва унга ўзбек халқининг чуқур қайғусига шериклигини айтди.

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Озарбайжон президенти Илхом Алиев Бокудаги Ўзбекистон элчихонасига ташриф буюрди ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан таъзия изҳор қилди, деб хабар қилди Спутник мухбирига Тошкентдаги Озарбайжон маданий марказидаги манба.

Озарбайжон Президенти Бокудаги Ўзбекистон элчихонасида очилган таъзия китобида ўз ҳамдардликларини ёзиб қолдирди. У шунингдек, Ўзбекистон элчиси Шерзод Файзиев билан суҳбат ўтказди ва унга ўзбек халқининг чуқур қайғусига шериклигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафот этгани ҳамда мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги барча дипломатия ва консуллик ваколатхоналарида ҳамдардлик китоби очилди. Шунингдек, ваколатхона биноларидаги Давлат байроқлари энгаштириб қўйилган.

 

Мавзу:
Ислом Каримов вафот этди (56)

Асосий мавзулар