03:31 14 Декабр 2017
Эфир
Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ Давлат котиби билан учрашди. Архив сурат

АҚШ Каримовнинг вафотидан кейин Ўзбекистон билан шериклик сиёсатини давом эттиради

МИД Узбекистана
Дунёда
Ҳавола олиш
Ислом Каримов вафот этди (56)
25201

Америка дипломати АҚШ президенти Барак Обаманинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан АҚШ номидан ҳамдардлик изҳор этиб, Ўзбекистон аҳлига далда билдирилган мактуби матнини тақдим этди.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафотидан кейин АҚШ Ўзбекистон билан ҳамкорлик муносабатларини давом эттириш ниятида, деб таъкидлади сешанба куни журналистларга АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниель Розенблюм.

2016 йилнинг 5 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Даниель Розенблюмни қабул қилди, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матубот-хизмати.

"Мен Ислом Каримов вафоти муносабати билан таъзия билдириш, шунингдек, Ўзбекистон билан шериклик мажбуриятини намойиш этиш учун мана бир неча кундан бери Тошкентдаман", — деди Розенблюм ўзининг Ўзбекистонга сафари чоғида.

Бундан сал олдин Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлиги америкалик дипломат Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов билан учрашув ўтказганини маълум қилган эди.

Розенблюмнинг сўзларига кўра, у АҚШ президенти Барак Обаманинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Ўзбекистон аҳлига далда билдирилган мактубини Абдулазиз Камиловга топширган.

Мавзу:
Ислом Каримов вафот этди (56)

Асосий мавзулар