14:57 17 Декабр 2017
Эфир
Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи. Архив сурат

Путин Ислом Каримов қабри олдида тиз чўкиб, гул қўйди

© Sputnik/ Алексей Дружинин
Дунёда
Ҳавола олиш
Ислом Каримов вафот этди (56)
2441100

Владимир Путин Ўзбекистон Бош вазири билан биргаликда мамлакатнинг Биринчи Президентини хотирлади. Шундан сўнг, Путин Ислом Каримовнинг Самарқанддаги қароргоҳи - Форумлар саройига йўл олди.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйди.

Самарқандга учиб келиши биланоқ, Владимир Путин Ислом Каримов дафн этилган қабристон томон йўл олди.

Путин Ўзбекистон Бош вазири билан биргаликда Ислом Каримовни хотирлади. Каримовнинг қабри олдида тиз чўккан ҳолда Путин қизил атиргулларни қабр устига қўйди.

Каримовнинг қабри узра гулчамбар қўйган Владимир Путин марҳумнинг беваси — Татьяна Каримова ва унинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаевага чуқур ҳамдардлик билдирди. Россия президенти ва Ислом Каримовнинг қариндошлари ўртасидаги суҳбат матбуот вакиллари иштирокисиз кечди.

Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи. Архив сурат
© Sputnik/ Алексей Дружинин
Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи

Ўзбекистон ҳукумати ва парламенти жума куни кечқурун мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримов вафот этгани ҳақида хабар қилган эди. 3 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда 3 кунлик мотам эълон қилинди. Ислом Каримов шанба куни, ўз васиятига кўра, Самарқанддаги Шоҳи-Зинда қабристонида мусулмон урф-одатларига кўра дафн этилди.

Ислом Каримовнинг вафотидан кейин мамлакат конститутциясига мувофиқ, Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи этиб Ўзбекистон Республикаси парламентининг юқори палатаси (Сенат) Раиси Нигматулла Йўлдошев тайинланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Каримовнинг дафн маросимини ташкиллаштириш бўйича комиссияга Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев раҳбарлик қилишини айтиб ўтган эди.

Россия етакчиси ёрдамчиси Юрий Ушаков "Россия президенти ҳамдардлик ва таъзия билдириш учун Самарқандга сафар қилганини" айтиб ўтди.

  • Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи. Архив сурат

1 / 6
© Sputnik/ Алексей Дружинин
Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи
Мавзу:
Ислом Каримов вафот этди (56)

Асосий мавзулар