03:36 14 Декабр 2017
Эфир
Meydan One Mall прототипи. Архив сурат

Дубайда дунёдаги энг катта рақс тушадиган фаввора очилмоқда

© Youtube/ Meydan Real Estate
Дунёда
Ҳавола олиш
147 0 0

Фаввора майдони 30 минг квадрат метрни ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Дунёдаги энг улкан узунлиги 100 метрлик ва кенглиги 400 метрни ташкил қилувчи рақс тушадиган фаввора Дубайда бунёд этилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда маълум қилинишича, фаввора Дубайдаги Meydan One Mall савдо мажмуаси ичида қурилади, ушбу лойиҳага 2015 йилнинг августида старт берилган.

Фаввора майдони 30 минг квадрат метрни ташкил этади, дейилган хабарда.

Дунёдаги энг улкан ва узун мусиқий фавворалардан бири Дубайда 2009 йилдан буён фаолият юритади. Фаввора Бурж Халиф минораси олдида жойлашган. Унинг узунлиги 275 метр бўлиб, тизиллаб отилган сув оқими баландлиги эса 150 метрни ташкил қилади.

 

 

Асосий мавзулар