Чехия президенти БМТга кескин танқид билан "ёпирилди"

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишЧехия Республикаси президенти Милош Земан
Чехия Республикаси президенти Милош Земан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чехия президенти Милош Земан БМТ фаолиятини самарасиз деб баҳолади.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik, Александр Куранов. Чехия президенти Милош Земан БМТни халқаро террорчиликка қарши курашда суст иштироки учун кескин танқид остига олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ли Кэцян - Sputnik Ўзбекистон
Хитой бош вазири икки ёқлама стандартлардан воз кечишга чорлади
"Террорчиликка қарши кураш юзасидан дастлабки таклифлар, шу ерда, БМТда, 2000-йилда Ҳиндистон томонидан таклиф қилинган эди. Ҳозирда, орадан 16 йил ўтиб, ҳалқаро-ҳуқуқшунослар ҳали-ҳамон террорчилик тушунчаси маъноси борасида музокаралар олиб бормоқда. Шу боис, бу ташкилот фаолияти самарадорлиги хусусида менда баъзи бир шубҳалар пайдо бўлмоқда. Террорчи мен учун — бегуноҳ жисмоний шахсларни қасддан ўлдиргувчи одам. Тамом! Ҳаммаси оддий, Ватсон!", — деб таъкидлади Земан БМТ Бош Ассамблеяси мажлисида ўз нутқини Шерлок Холмснинг машҳур ибораси билан якунлар экан.

Земан ўз нутқи давомида, шунингдек, бир неча йил олдин радикал ислом таъсири остига тушган давлатлар сони атиги олтита бўлганини, ҳозирда эса улар сони 35тани ташкил этишини қўшимча қилган.

"Роппа-роса бир йил олдин БМТ Бош Ассамблеясида мен террорчиликка қарши курашни кучайтиришга даъват қилган эдим. Ва айнан ўтган йил мобайнида Парижда, Брюсселда, Истамбулда, Орландода, Мюнхенда, Ниццада, Нью-Йоркда терактлар содир этилди. Қачонгача бирлаши борасидаги баёнотлар билан чиқиш қиламиз? Қачонгача ўзимизнинг ҳамдардлигимизни изҳор қилишда давом этамиз? Биз барча иккиланиш, қўрқувларни ўзимиздан улоқтириб, қатъий ҳаракатларга ўтишимиз лозим", — дея даъват қилди Чехия президенти.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун - Sputnik Ўзбекистон
БМТ Бош котиби мигрантлар ва мусулмонларни таъқиб қилишни тўхтатишга чақирди

Милош Земан, худди бир йил олдинги сингари, халқаро кучларни ташкил қилиш таклифини илгари сурди. Унга кўра, учувчисиз бошқариладиган самолёт, вертолёт ва бошқа мобил қурол-яроғлар билан таъминланган бу уюшма террорчиларнинг қўмондонлик, логистик ва машғулот ўтказиш марказларига ҳужум уюштириши учун керак.

"Бизга кенгайтирилган ҳудудий операциялар керак эмас. Ироқ, Сурия ва Ливиядаги нўноқ тажрибаларимиз бунга яққол мисол бўла олади. Биз у ерда ҳамма нарсани барбод қилдигу, ҳеч нарса бунёд этмадик. Территорияларни оккупация қилишнинг кераги йўқ. Биз террорчилик уюшмаларининг танасига эмас, миясига ҳужум уюштирмоғимиз даркор", — дея ўз нутқига якун ясади Земан.

Янгиликлар лентаси
0