Икки нафар россиялик АҚШ разведка хизматига "ҳарбий сир"ларни сотмоқчи бўлган

Oбуна бўлиш
Байкал орти Борзи шаҳрида истиқомат қилувчи икки фуқаро Америка жосуслик хизматига Россиядан Украинага юборилаётган ҳарбий поездлар ҳамда Россияда АҚШни мўлжалга олиб жойлаштирилган ракеталар ҳақида "махфий" маълумотларни сотишга уринган.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Байкал ортида истиқомат қилувчи икки фуқаро минтақада жойлаштирилган ҳарбий қисмлар ҳақидаги уйдирма маълумотларни Америка Марказий Разведка Бошқармаси(МРБ)га сотишга уринганликда айбланмоқда, деб хабар қилди РИА Новости нашрига регионнинг Федерал Хавфсизлик хизмати вакили.

Гап шундаки, Байкал орти Борзи шаҳрида истиқомат қилувчи икки шоввоз Америка жосуслик хизматига хат йўллаб, уларга Россиядан Украинага юборилаётган ҳарбий поездлар ҳамда Россияда Қўшма Штатларни мўлжалга олиб жойлаштирилган ракеталар ҳақида "махфий" маълумотларни сотиш таклифини билдирганлар.

Улардан бири мактуб ёзиш билан шуғулланган бўлса, иккинчиси унинг фаолиятини бошқариб турган, яъги ҳарбий сирлар ҳақида ҳикоялар тўқиган.

Муассаса хабарига кўра, Америка Марказий Разведка Хизматидан ҳатто жавоб мактуби ҳам келган. Америкаликлар бу икки манбага ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишган. Аммо байкал ортининг "уддабурро" бу икки фуқаросига ўз "маълумотлари" учун мукофот пулини олиш насиб этмаган.

ФХХ таъкидига кўра, махфий маълумотлар уйдирма бўлгани учун, "жосуслар" жиноий жавобгарликдан қутилиб қолганлар, улар огоҳлантириш олганлар.

Янгиликлар лентаси
0