17:27 18 Август 2017
Эфир
Россия Ташқи ишлар вазирлиги, архив сурат

Россия ва Хитой дипломатлари Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилдилар

© Sputnik/ Максим Блинов
Дунёда
Ҳавола олиш
278 0 0

"Томонлар энг долзарб халқаро масалалар, шу жумладан, Марказий Осиёдаги вазият бўйича музокаралар ўтказдилар", - дейилади хабарда.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Пайшанба куни Москва шаҳрида Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Григорий Карасин ва Хитойнинг Россиядаги элчиси Ли Хуэй Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилдилар, деб хабар қилинган Россия ТИВ расмий сайтида.

"Томонлар энг долзарб халқаро масалалар, шу жумладан, Марказий Осиёдаги ҳолат бўйича музокаралар ўтказдилар", — дейилади хабарда.

"Марказий Осиёнинг энг муҳим республикаларидан бири бўлмиш — Ўзбекистонда 2 сентябр куни 78 ёшда инсульт оқибатида республика президенти Ислом Каримов вафот этди. Президент вазифасини вақтинча бажариш Бош вазир Мирзиёевга юклатилди. Марказий Сайлов комиссияси раиси Улуғбек Абдусаломов президент сайловлари бўлиб ўтадиган сана сифатида 4 декабр белгиланганини айтиб ўтган", — дея қўшимча қилинади хабарда.

"Ўзбекистонга қўшни бўлган Қирғизистонда эса мамлакат президенти Алмазбек Атамбаев соғлиғи ёмонлашгани туфайли қисқа таътилга чиқди.

Сал олдин эса Қирғизистон раҳбари юракдаги муаммолар туфайли Нью-Йоркда ўтказиладиган БМТ Бош Ассамблеяси 71 сессиясида иштирок этмаслиги маълум қилинган эди. Атамбаев ҳозирда Туркияда тиббий текширувни давом эттирмоқда. Унинг таътили 1 октябргача давом этиши мумкин", дейилган хабарда.

Асосий мавзулар