Башар Асад: АҚШ Сурия қўшинларига атайлаб зарба берган

Oбуна бўлиш
АҚШнинг Сурия қўшнларига берган зарбаси атайлаб қилинган деди Сурия президенти Башар Асад.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Ҳарбий ҳаво кучлари 17 сентябр куни Дайр-аз-Зор яқинида Сурия қуролли кучларига атайлаб зарба берган, деди Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигига Сурия президенти Башар Асад.

Унинг сўзларига қараганда, Сурия қўшнлари позицияларига берилган зарбалар бир соатга яқин давом этган.

 

“Бу бир самолётнинг янглишиб бергана зарбаси бўлмаган. Тўрт самолёт Сурия аскарларига  бир соат давомида қайта-қайта зарба берган. Янглишиш бир соатдан ортиқ давом этиши мумкин эмас”, — деди Асад.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ бошчилигидаги коалиция самолётлари  17 сентябр куни

Суриядаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Сурия армиясига зарба берди, 62 киши қурбон бўлди
Дайр аз-Зар яқинида жойлашган Сурия қўшнлари позицияларига тўртта кучли зарба беришди. Ундан 62 ҳарбий қурбон бўлди ва 100 га яқин киши жароҳатланди. Зарбадан кейин “Жабҳат ан-Нусра жангарилаги дарҳол ҳужумга ўтди.

Америка ҳукумати ушбу зарба янглишиб берилганини тан олди. Россия ТИВининг фикрига кўра бу каби янглишувлар “террорчиларни қўллаб-қувватлаш билан тенг”, деб таъкидлади.

 

Янгиликлар лентаси
0