Озарбайжонда президент ваколатини узайтириш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда

© Sputnik / Мурад Оруджев / Медиабанкка ўтишБаку шаҳри
Баку шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Озарбайжон фуқаролари президент ваколати муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириш ёки узайтирмаслик учун овоз беришади.

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Бугун Озарбайжонда мамлакат Конституциясига киритиладиган ўзгаришлар ва қўшимчалар ҳақида референдум бўлиб ўтмоқда.

Референдумда фуқаролар олдига қўйиладиган асосий саволлар президент ваколати муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириш, Озарбайжонга вице-президентлар керакми ёки йўқ,  ҳамда президенти ва парламент депутатлигига номзодларга нисбатан ёш  чекловини бекор қилиш ҳақида. 

Ушбу референдумда мамлакат Конституциянинг 23 моддасига ўзгартириш киритиш ҳамда Конституцияга 6та қўшимча модда киритиш режалаштирилган. Ўзгаришлар асосан ҳукумат органлари таркиби ва уларга бериладиган ваколатларга таалуқли.

Экспертлар фикрига кўра, шундай йўл билан Озарбайжон президенти Илхам Алиев президент ваколатини кучайтириб ислоҳотлар самарадорлгини оширади.

Озарбайжон сайлов қонунларига кўра, референдум қонуний кучга эга бўлиши учун унда камида сайловчиларнинг камида 25% қатнашиши керак. Референдумда қўйилган саволлар, 50% дан кўп овоз олган ҳолда қабул қилинади.

Озарбайжонда бугун амал қилаётган Конституция 1995 йилнинг 12 ноябрида қабул қилинган бўлиб. У 158 моддадан ташкил топган. 2009 йилда бўлиб ўтган референдумда Конституцияга 41 та ўзгариш киритилган эди. Уларнинг асосийси — бир киши президентликка икка мартадан ортиқ сайланмаслиги ҳақида. 

Бугунги референдум Озарбайжон тарихида ўтказилаётган учинчи референдум бўлади. 

Янгиликлар лентаси
0