Исроилнинг собиқ президенти Пересни кўз мугуз пардаси муҳтожларга кўчириб ўтказилди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишИсроил давлатининг собиқ президенти Шимон Перес
Исроил давлатининг собиқ президенти Шимон Перес - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Исроилнинг собиқ президенти Шимон Перес ҳаётдан азоб-уқубатларсиз кетди ва вафотидан кейин унинг кўз мугуз пардаси муҳтож беморларга кўчириб ўтказилди, деб хабар қилди Пересни даволаган шифокор

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Нобел мукофоти совриндори Шимон Перес чоршанбага ўтар кечаси 93 ёшида, икки ҳафта олдин бошидан ўтказган инсульт оқибатида Тель-Авивда вафот этди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Шимон Перес бизни азоб-уқубатларсиз тарк этди. "Шиба" клиникасининг ажойиб шифокорлари то сўнгги дақиқага қадар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашдилар ва у ҳаётдан азоб-уқубатсиз кўз юмиши учун қўлларидан келганча ҳаракат қилдилар", — деб таъкидлади унинг шахсий шифокори ва куёви Рафи Вальдман.

Вальдман, шунингдек, Переснинг тириклик вақтидаги истагини инобатга олган ҳолда, марҳумнинг яқинлари унинг кўз мугуз пардаси муҳтож беморларга кўчириб ўтказилишига розилик билдирганларини маълум қилди. "Унинг кўз мугуз пардаси муҳтожларга хайрия қилинди", — деб айтган Вальдман Тель-Авивда жойлашган "Шиба" клиникасидан журналистлар олдига чиққан маҳали.

Перес 13 сентябрда Тель-Авив яқинидаги шифохонага инсульт ташхиси билан ётқазилганди. У ўз ҳушида бўлиб, соғлиғи барқарор дея баҳоланган. Шифокорлар ўша куннинг ўзида уни сунъий кома ҳолатига ўтказишга қарор қилишган.

1923 йил 2 августда ўша пайтда Польшанинг Новогруд воеводалигидаги Вишняваси(ҳозирги Беларуснинг Минск вилояти)да туғилган Шимон Перес Исроил давлатининг энг сўнгги асосчиларидан бири, унинг ҳарбий-саноат мажмуаси ва ядровий дастури яратувчиси ҳамда Яқин Шарқдаги тинчлик жараёни меъмори ҳисобланади. Отаси ёғоч материаллар сотиб олиш билан шуғулланган, онаси эса рус тили ўқитувчиси бўлган. 1934 йилда Переснинг оиласи Фаластинга кўчиб ўтган.

Перес 1984 йилдан 1986 йилгача Исроилнинг 9- ва 1995 йилдан 1996 йилгача 12-бош вазири, 2007 йилдан 2014 йилгача президенти бўлган. 12 та ҳукуматда турли вазирликлар раҳбарлари лавозимларини эгаллаган. Фаолияти 70 йил давом этган, Исроилнинг энг кекса сиёсатчиси ва давлат арбоби бўлган.

Перес 1994 йилда Ясир Арофат ва Ицхак Рабин билан тинчлик учун Нобель мукофоти билан тақдирланган.

Янгиликлар лентаси
0