Рим Папаси Грузия ва унинг халқи билан дўст бўлиш истагини билдирди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишРим Папасининг Грузияга ташрифи
Рим Папасининг Грузияга ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Грузия Патриархи Илия Иккинчи эса, ўз навбатида, Рим Папасини "суюкли оғам" деб атаган

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik, Мэги Кикалейшвили. Икки кунлик ташриф билан Тбилисида бўлган Рим папаси Франциск Грузияни "муқаддас жой" деб атаб, Грузия халқи билан дўстлашиш истагини билдирди.

Рим Папаси Грузияга жума куни икки кунлик ташриф билан келган эди. У мамлакат президенти, бош вазири ва Грузия патриархи билан яккама-якка учрашув ўтказишга улгурди.

"Мен яхшиликни унутмайдиган бу халқ, бу давлат билан дўстлашишни чин юракдан истайман. Бу халқ меҳмондўстлиги унинг умид тўла ҳаётий қоидаларига тўлиқ мос келади… Худо менга шундай муқаддас жойни зиёрат қилиш имконини берганидан бахтиёрман", — деб таъкидлаган понтифик жума куни кечқурун Грузия патриархи Илия Иккинчи билан учрашуви чоғида.

Илия Иккинчи эса, ўз навбатида Рим Папасини "суюкли оғам" деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, Рим Папаси Грузияга мамлакат президенти ва партиархи таклифи билан қадам ранжида қилган эди. Якшанба куни у Тбилисидан Бакуга йўл олади.

© Sputnik / Медиабанкка ўтишГрузия халқи Рим папасини олқишлар билан қарши олмоқда
Грузия халқи Рим папасини олқишлар билан қарши олмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Грузия халқи Рим папасини олқишлар билан қарши олмоқда
Янгиликлар лентаси
0