07:52 21 Август 2017
Эфир
Берлиндаги Рейхстаг биноси

ОАВ: немислар яширинча Трамп президентлигига ҳозирлик кўришмоқда

© Sputnik/ Игорь Зарембо
Дунёда
Ҳавола олиш
340 0 0

"Мабодо, Трамп президент бўлиб қолса-чи..." деган ўйда немис сиёсатчилари миллиардернинг сайлов штаби билан хуфиёна учрашувлар ўтказишга киришган, деб хабар қилади Spiegel нашри

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Дональд Трамп ғалаба қозонган тақдирда, Германия ва АҚШ муносабатлари тақдиридан қаттиқ ташвишга тушган Германия Федератив Республикаси ҳукумати вакиллари миллиардернинг маслаҳатчилари билан кўз илғамас музокараларни ўтказишга киришган. Бордию, республикачи ғалаба қозонса, бу Берлинга жуда қимматга тушиши мумкин, — деб ёзган немис нашри. РИА Новости хабари асосида.

Германия ҳукумати жуда узоқ вақт давомида Тампнинг Республикачилар партиясидан президентликка номзод этиб кўрсатилишига ишонқирамай келишган эди. Эндиликда эса АҚШнинг 45 президенти айнан у бўлиши эҳтимолга анча яқин бўлиб қолди.

Германия Ташқи ишлар вазирлиги ва Вашингтондаги Германия ваколатхонаси вакиллари республикачилар штаби билан мулоқотни йўлга қўйишга ҳаракат қилишмоқда, шуни таъкидлаш жоизки, ГФР расмийлари Хиллари Клинтон ёрдамчилари билан очиқчасига учрашсалар, Трампнинг одамлари билан эса, аксинча, одамлар кўз ўнгида унчалик  яқинлашмасликка ҳаракат қилишади.

Spiegelда ёзилишича, Германия ТИВ раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайер унга хос бўлмаган дипломатик хусусият ила Трампни "нафрат тарғиботчиси" деб атаган.

Шунингдек, бошқа бир қатор масалаларда ҳам республикачи-номзод немисларни ташвишлантирмоқда.

"Америка Президенти Иккинчи жаҳон уруши давридан буён биринчи маротаба ҳарбий альянсни тарқатиб юбориши мумкинлигидан қаттиқ ҳавотир олаётган немис ҳукумати Трампнинг реал режалари ҳақида олдиндан билишга қизиқяпти", — деб ёзади нашр.

Трамп ҳақиқатан ҳам НАТОни эскириб қолган тузилма деб ҳисоблайди. Миллиардерга кўра, бу ҳарбий альянсга ўз европалик иттифоқдошларидан кўра АҚШ кўпроқ пул тикади.

Трамп маслаҳатчиларидан бири, ўз хўжайини номидан иш юритиш ҳуқуқига эга бўлган Сэм Кловисга кўра, ҳаммаси ҳам одамлар ўйлаганчалик қўрқинчли эмас. "Трамп — ҳамиша мунозараларга тайёр бизнесмен", — дея "тинчлантирди" немис элчихонаси вакилларини у.

Расмий Берлин фикрига кўра, Трамп президент бўлиб сайланган тақдирда, ўзининг айрим радикал таъкидларидан воз кечиши аниқ, аммо НАТОни молиялаштиришни қайта тақсимлаш масаласи кўтарилиши аниқ. Ва шундан кейин Берлин зиқналиқни унутиб, пулларни қуртдан санаб бериши ҳам турган гап…

Немислар, шунингдек, ўз бизнесидан ҳам қаттиқ ҳавотирда: Трамп президент бўлган тақдирда, АҚШ ЯИМ тушиб кетади, деган тахминлар бор, бундан немис экспортчилари катта зарар кўришлари мумкин.

Бундан ташқари, Қўшма Штатлардаги Германия элчихонаси вакилларини канцлер Ангела Меркел шаънига айтилган изоҳлар ҳам тинчлик бермаяпти. Ахир Трамп уни "эскича фикрлайдиган содда социалист" деб атаган.

Асосий мавзулар