Атамбаев бугун Қирғизистонга қайтади

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишҚирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев
Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тиббий кўрик натижалари яхши чиққанлиги боис, Москвада даволаниш ниҳоясига етди. Атамбаевнинг Бишкекка қайтиш вақти ҳозирча ошкор қилинмаяпти

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Москва шаҳридаги Марказий клиник шифохонадан чиқди.

Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаевга қандай ташхис қўйилгани ойдинлашди
"Президент даволаниш муолажаларини олиб бўлди. Унинг аҳволи яхши, тиббий муолажа натижалари ҳам яхши. У шифохонадан чиқди", — деб хабар қилган РИА Новости нашрига Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонаси матбуот-котиби Гулбарчин Бойимбетова.

Айни вақтда Атамбаев Қирғизистонга учишга тайёргарлик кўрмоқда, аммо унинг самолёти қайси вақтда ҳавога кўтарилиши ҳозирча маълум қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Нью-Йоркка учиб кетаётган Қирғизистон президенти самолёти Туркияда тўхтаган вақтида Атамбаев ўзини ёмон ҳис қилиб қолгани ҳақида хабар берган эдик. Атамбаев кўкрагида оғриқни ҳис қилаётганидан шикоят қилган ва биринчи кўрикдан сўнг унда юрак касаллиги белгилари аниқланган. Шундан сўнг шифокорлар Атамбаевга чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтишни маслаҳат берганлар.

Янгиликлар лентаси
0