05:35 22 Сентябр 2017
Эфир
Россия президенти Владимир Путин

Песков Владимир Путин ўз таваллуд айёмини қандай нишонлашини айтди

© Sputnik/ Алексей Никольский
Дунёда
Ҳавола олиш
504 0 0

Бугун Россия президенти 64 ёшни қарши олди

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Владимир Путин ўз таваллуд айёмини яқинлари ва дўстлари даврасида нишонлайди, деб хабар қилди РИА Новости ахборот агентлигига Россия президентининг матбуот-котиби Дмитрий Песков.

Бугун, жума куни Россия етакчиси 64 ёшни қарши олмоқда.

"Жума кунига ҳеч қандай оммавий тадбирлар режалаштирилмаган. Шу билан бирга, табиийки, халқаро телефон қўнғироқлари албатта, бўлади, президентлардан табриклар қабул қилинади. Шу боис, у ёки бу давлат раҳбари билан давлатларо муносабатлар муҳокама қилиниши табиий. Ҳамиша шундай бўлиб келган, фақатгина табриклар билан чекланиб қолинмайди", — дея таъкидлади Песков.

Дмитрий Песков, шунингдек, "Владимир Путин ўз таваллуд айёмини яқинлари ва дўстлари даврасида нишонлаши" ҳақида қўшимча қилган.

Айтганча, ўтган йил Владимир Владимирович ўзининг туғилган кунини антиқа тарзда нишонлаган: у Сочида бўлиб ўтган Оқшомги гала-учрашувда иштирок этган. Россия президенти "Миллий Хоккей Лигаси юлдузлари" жамоаси сафида майдонга тушиб, рақиб дарвозасига саккизта гол киритган.

Асосий мавзулар