Туркияда АҚШ ҳарбий амалдорларига қарши даъво аризаси берилди

© AFP 2023 / TARIK TINAZAYТуркиядаги Инжирлик авиабазаси
Туркиядаги Инжирлик авиабазаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Адвокат ўз даъвосида давлат тўнтаришига уринган турк офицерлари Инжирлик базасидаги америкалик ҳарбийлар билан шерикликда ҳаракат қилишганлигини билдирган

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Туркиялик адвокат Мерт Ерилмаз АҚШ қуролли кучлари штаб раҳбарлари қўмитаси раиси Жозеф Данфорд, қуролли кучлар марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Жозеф Вотел ва АҚШ миллий разведкаси директори Жеймс Клэпперни Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишда алоқадорликда айблаб Истанбулдаги Бакиркей округи прокуратурасига даъво қилди, деб хабар беради РИА Новости Hurriyet газетасига таяниб.

Адвокат ўз даъвосида Туркия жанубидаги Инжирлик базасида хизмат қилган давлат тўнтаришига уринган турк офицерлари ушбу базадаги америкалик ҳарбийлар билан шерикликда ҳаракат қилишганлигини билдирган. Даъвода айтилишича, исёнчилар самолётидаги бомбалар Туркия қуролли кучлари ихтиёрида бўлмаган.

Туркиядаги исён - Sputnik Ўзбекистон
Туркия ҳукумати ҳарбий исёндан кейин 11 мингга яқин кишини паспортдан маҳрум қилди

Инжирлик базаси бошлиғи генерал Бекир Эржан Ван исён бостирилганидан сўнг АҚШдан сиёсий бошпана сўраган, бироқ АҚШ рад этганидан сўнг ҳибсга олинганди. Адвокат шунингдек, генералнинг тўнтаришга уриниш чоғида Инжирликдаги америкалик ҳарбийлар билан маслаҳатлашганини айтган Ваннинг қўл остидагиларнинг кўрсатмаларини ҳам келтирган.

Газета Ерилмазнинг даъвоси тўнтаришга уриниш ҳақидаги ишни тергов қилиш жараёнида кўриб чиқилиши ҳақида хабар берди.

16 июлга ўтар кечаси Туркияда бир гуруҳ исёнчилар ҳарбий тўнтариш қилишга уринишди. Асосий тўқнашувлар Анқара ва Истанбулда бўлиб ўтди. 246 фуқаро ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиқ киши жароҳатланди, исён бостирилди.

Туркия ҳукумати Гюленни тўнтаришга уринишда алоқадорликда айблади ва АҚШдан уни топширишни сўради. Гюленнинг ўзи исённи қоралади ва ўзининг бунга алоқаси йўқлигини билдирди.

Илгарироқ Туркия президенти Тойиб Эрдўғон турк ҳарбийларининг исёндан кейин ҳибсга олинишига нисбатан Вотел берган баёнотни кескин танқид қилиб, уни исёнчиларни қўллаб-қувватлашда айблаганди.

Янгиликлар лентаси
0