14:54 22 Сентябр 2017
Эфир
Россия президенти Владимир Путин

Путин ўз туғилган кунида 10 нафар генерални лавозимидан озод қилди

Ruptly
Дунёда
Ҳавола олиш
132810

Россия президенти Владимир Путиннинг 7 октябрдаги Фармони билан Россия ИИВнинг 10 нафар генерали эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. "…Полиция генерал-майори — Россия ИИВ ташкилий ишлар бошқармаси бошлиғи Веденов Леонид Владимирович; Россия ИИВ хусусий хавфсизлик Ички ишлар вазирлиги Давлат Бошқармаси бошлиғи — генерал-лейтенант Лебедев Сергей Антальевич; Россия ИИВ авиацияси ва тезкор махсус гуруҳ кучлари маркази бошлиғи — генерал-майор Хаустов Вячеслав Васильевич эгаллаб турган лавозимидан озод қилинсин" — дейилган жума куни Россия ҳуқуқий ахборот порталида нашр қилинган президент фармонида.

Эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган полиция махсус бўлинмалари ва Россия ИИВ хизматлари раҳбарлари амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида Россия Миллий Гвардиясига ўтказилади.

Шунингдек, янги муассаса таркибига ўтказилиши муносабати билан бошқа раҳбарлар ҳам Владимир Путин фармонига асосан ўз эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Россия Федерацияси Тергов қўмитаси расмий вакили Владимир Маркин ҳам Путин фармонига асосан ўз лавозимидан озод этилган эди.

Маркин сал вақтдан сўнг ўз истеъфоси сабабини Твиттер ижтимоий тармоғида шеърий тарзда ифодалади: "Душманлар яйрамоқда, дўстлар эса "чарчадинг" деди… Аммо иккиси ҳам янглишди: мен шунчаки манзилимга келдим энди"…

Журналистларга берган интервьюсида Маркин "Россиянинг йирик ишлаб-чиқариш компанияси бўлмиш  — "Росгидро"га Бош директор ўринбосари этиб тайинлангани" ҳақида маълум қилган.

Асосий мавзулар