18:11 24 Апрел 2017
Эфир
Хиллари Клинтон, архив сурат

Хакерлар Хиллари Клинтоннинг "Википедия"даги саҳифаси ўрнига порно суратларни жойлади

© REUTERS/ MIKE SEGAR
Дунёда
Ҳавола олиш
757 0 0

Википедия саҳифасида АҚШ собиқ Давлат котиби саҳифаси ўрнига беҳаё сурат ҳамда Клинтонга овоз бериш бу "ядро уруши муқаррар деган мазмунда огоҳлантириш пайдо бўлди

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Копьютер "даҳо"лари интернет-энциклопедия ҳисобланмиш "Википедия"даги Хиллари Клинтоннинг саҳифасига ҳужум уюштирдилар, деб хабар қилмоқда CNN телеканалидан олинган маълумот асосида РИА Новости.

Маълум бўлишича, "Википедия"даги Хиллари Клинтонга бағишланган саҳифада сиёсатчи ҳақидаги маълумотлар ўрнида беҳаё (порнографик) сурат пайдо бўлган. Шу ернинг ўзида сайловчиларнинг Клинтон фойдасига овоз бериши бу "ядро уруши муқаррар" дегани мазмунида огоҳлантириш пайдо бўлган.

Бундан ташқари, саҳифада АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтонни "аёллар ва болалар" зўравонлигида айбловчи ёзув ҳам бўлган.

Хакерлар ҳужуми тезда бартараф этилган, айни вақтда "Википедия"даги Хиллари Клинтонга бағишланган саҳифа тўлиқ тикланган, дейилади хабарда.

Клинтоннинг "Википедия"даги саҳифасига бундан олдин ҳам бир неча маротаба ҳужумлар уюштирилган.

Илгарироқ бир йўла тўрт нафар аёл Билл Клинтонни жинсий зўравонликда айблашган эди.

Асосий мавзулар