07:55 23 Феврал 2017
Эфир
Хакернинг архив сурати

Америка разведка бошқармаси Россия раҳбариятига кибер-ҳужум уюштирмоқчи

© Sputnik/ Рамиль Ситдиков
Дунёда
Ҳавола олиш
349 0 0

Маълумотларга кўра, Америка Марказий Разведка Бошқармаси Россиянинг АҚШда бўлиб ўтаётган президентлик сайловларига аралашуви учун шу тариқа "ўч" олмоқчи

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Оммавий ахборот-воситалари Россия раҳбариятига уюштирилиши режалаштирилаётган кибер-ҳужумлар ҳақида маълумотларга эга бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Америка Марказий Разведка Бошқармаси АҚШ маъмуриятидан олинган кўрсатма асосида Россияга ҳужум қилишга ҳозирлик кўрмоқда", — дейилган хабар матнида.

Америка разведка бошқармасида фаолият юритувчи ишончли манбадан олинган маълумотларга кўра ҳужум Россия раҳбариятига нисбатан уюштирилади.

Манбага кўра, муассаса тез орада тўплашга муваффақ бўлган "маълумотларни" Оқ Уйга тақдим этиши даркор.

Режалаштирилаётган операцияга доир икир-чикирлар ва унинг муддати ошкор этилмаяпти. Аммо нашрда ёзилишича, Марказий Разведка Бошқармаси ҳозирдан "нишонларни танлашга ва бошқа тайёргарликларни амалга оширишга киришган". "Разведка Бошқармаси қўлида Россия расмийларига қарши ўта қимматли ҳужжатлар бўлиши мумкин", — дея тахмин билдирмоқда манба.

Маълумотларга кўра, Америка Марказий Разведка Бошқармаси Россиянинг АҚШда бўлиб ўтаётган президентлик сайловларига аралашуви учун шу тариқа "ўч" олмоқчи.