02:16 10 Декабр 2016
Эфир
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин. Архив сурат

Россия ва АҚШ муносабатлари - “совуқ уруш” даржасига етди

© Sputnik/ Руслан Кривобок
Дунёда
Ҳавола олиш
861 0 0

Бунга АҚШ ва НАТО ўз хавфсизлигини Россия ҳисобидан қуришга қарор қилгани сабаб бўлган.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Россия ва АҚШнинг бугунги кунги муносабати “совуқ уруш” даври муносабатлари даражасига етиб борди, деди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин,  Ассошиейтед пресс нашрига берган интервьюсида.

“Менинг фикримча, бугунги кунда умумий вазият жуда ёмон, муносабатлар 1973 йилдан буён энг ёмон даражага етган бўлиши мумкин”, — деди у.

Муносабатларнинг бундай ёмонлашувига маълум воқеалар занжири сабаб. “Биринчи навбатда бу – ўзаро ҳурматнинг мутлақ йўқлиги ва сиёсий масалаларнинг чуқур муҳокама қилинмаётгани”, — деди Чуркин.  

Дипломатнинг сўзларига қараганда, АҚШ ва НАТО ўз хавфсизлик тизимини “Россия ҳисобидан” кенгайтиришга қарор қилишди. Ушбу мақсадда улар Шарқий Европа мамлакатларини НАТОга қабул қилишди. 2008 йилда НАТО саммитила Грузия ва Украинани ушбу ташкилотга қабул қилиб улар энг йирик фитнани амалга оширишди.

“Сабр косасининг синиши” эса – Украинадаги давлат тўнтарилиши ва Донбассдаги уруш бўлди, деди Виталий Чуркин.

Жиддий келишмовчиликларга қарамасдан томонлар ҳамкорлик қилишда давом этмоқда. Эрон ядровий келишуви ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия бўйича резолюцияси муваффақиятли ҳамкорлик мисоли эканлигини эсга олди, БМТдаги доимий вакил.

Чуркиннинг сўзларига қааганда, Москва Вашингтон билан муносабатларни яхшилаш тарафдори. “АҚШда президент маъмурияти алмашуви бунга имконият яратса – аъло иш бўлар эди”, — деди Россия вакили.

Асосий мавзулар

  • Игорь Николайчук

    Марказий Осиё республикасида ҳукумат алмашинуви ташқи аралашувларсиз ўтиши лозим ва шундай бўлади, деб ишонади РСТИ эксперти Игорь Николайчук

    547
  • Ўзбекистон МСК мажлиси, архив сурат

    Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди

    262
  • Ўзбекистонда Президент сайловларидан кейинги ҳолат, воқеа жойида олинган сурат

    Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови мавзусига багъишланган мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистонда Президент сайловининг муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган

    392