08:53 29 Май 2017
Эфир
Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон, архив сурат

Клинтоннинг ярим-яланғоч ҳайкали туфайли Нью-Йоркда муштлашув юз берди

© Sputnik/ Никита Шохов
Дунёда
Ҳавола олиш
538 0 0

Хабарларга кўра, ҳайкал бир станция ёнида уч соат турган, холос

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Нью-Йоркда демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтонга қўйилган ҳайкал туфайли оммавий тартибсизликлар юзага келди, деб хабар қилган РИА Новости New York Daily News нашрига таянган ҳолда.

27 яшар рассом Энтони Скиоли томонидан ўрнатилган ҳайкал сешанба куни тонгда Боулинг-Грин метро станцияси ёнида пайдо бўлган. Ҳайкал карикатурасифат тарзда яратилган бўлиб, унда Клинтон ўта бесўнақай, устига устак оёқлар ўрнига туёқлар билан ифода қилинган. Ҳайкалга битта тугмаси қадалган узун блузка кийдирилган бўлган.

Маълумотларга кўра, ҳайкал метро станцияси ёнида уч соатча турган. Шундан сўнг, ҳайкал ёнига шу яқин атрофда жойлашган музей ходимаси келган ва уни турли предметлар отиб, йиқитишга ҳаракат қилган.

Нашрда эълон қилинган видеога кўра, аёл ҳайкални тепиб йиқитган ва уни жойига қўйишга ҳаракат қилаётган Скиолига қаршилик кўрсатиш мақсадида Хиллари ҳайкалининг устига чиқиб ўтириб олган. Аёл шунингдек, шу атрофда турган бир эркак билан ҳам қизғин айтишган.

Сал кейинроқ воқеа рўй берган жойга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари етиб келишган ва Скиолидан, бунга махсус рухсатномаси йўқлиги учун, ҳайкални кўчадан йўқотишни талаб қилишган. Полиция маълумотларига кўра, ҳодиса туфайли ҳеч ким ҳибсга олинмаган.

Асосий мавзулар