05:43 22 Сентябр 2017
Эфир
Украиналик депутат Надежда Савченко, архив сурат

Савченко Порошенкога президентлик курсисини Януковичга бўшатиб беришни маслаҳат берди

© Sputnik/ Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
53010

Хабарга кўра, украиналик депутат Берлинда бўлиб ўтган "Норманд тўртлиги" учрашуви натижаларидан жуда норози бўлган

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Украина Олий Радаси депутати Надежда Савченко Украинанинг амалдаги президенти Петр Порошенкога ўз креслосини давлатнинг собиқ раҳбари Виктор Януковичга бўшатиб беришни маслаҳат берган. У бу ҳақда ТСН каналида "Право на власть" (Ҳокимлик ҳуқуқи маъносида, таҳр.) дастурида маълум қилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Депутат Берлинда бўлиб ўтган "Норманд тўртлиги" учрашуви якуни бўйича ўз норозилигини билдирган ва Украина дипломатиясини кескин танқид қилган.

"Бундай музокаралардан сўнг Петр Алексеевич Виктор Федоровичдан узр сўраши ҳамда Янукович яна давлат раҳбарлигини эгаллаши учун уни Украинага таклиф қилиши керак", — деб таъкидлаган Савченко.

Савченконинг сўзларига кўра, Украинанинг ҳозирги дипломатлари Янукович давридаги дипломатларга нисбатан анча бўш.

Асосий мавзулар