05:44 22 Сентябр 2017
Эфир
Америка ҳарбийлари Бағдод кўчаларида тартибни назорат қилишмоқда, архив сурат

Ироқ: Туркия "ИД"га қарши курашиш ўрнига, ўз таъсирини кенгайтиришга уринмоқда

© Sputnik/ Давыдов
Дунёда
Ҳавола олиш
256 0 0

Ироқ Бош вазирининг сўзларига кўра, ўтмишда уларнинг ёрдам борасидаги даъватларига "чурқ" этмаган Туркия, эндиликда ўзининг ҳарбийларини йўллаб, таҳдидлар билан чиқиш қилмоқда

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ироқ ҳудудига ўз ҳарбийларини юбораётган Туркиянинг мақсади "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси жангариларини енгиш эмас, балки ўз таъсир доирасини кенгайтиришдир, — дея баёнот қилди шанба куни Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абадий. РИА Новости хабари асосида.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил охирида Туркия "ИД"га қарши кураш баҳонасида Ироқ ҳудудида ўз ҳарбийларини киритганидан кейин икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашган эди. Туркия ҳукумати Ироқ ҳудудига киритилган турк ҳарбийлари мамлакат шимолидаги Мосул шаҳрини озод қилиш бўйича операцияда ёрдам беради, дея ишонтиришга уринган бўлса-да, расмий Бағдод бунга ўз розилигини бермаганлигида қаттиқ туриб олган эди.

"Туркия "Ислом давлати"га қарши курашмаяпти, у фақатгина ўз манфаатлари ва таъсир доирасини кенгайтиришга уринмоқда", — деб айтган ал-Абадий Бағдодда бўлиб ўтган ислом форумида сўзлаган нутқида.

Ироқ Бош вазирининг сўзларига кўра, ўтмишда уларнинг ёрдам борасидаги даъватларига "чурқ" этмаган Туркия, эндиликда ўзининг ҳарбийларини йўллаб, таҳдидлар билан чиқиш қилмоқда.

Илгарироқ, АҚШ ушбу можарони бартараф этишга уринаётгани эълон қилинган эди.

Жума куни Пентагон раҳбари Эштон Картер Ироқ ва Туркия "ИД"га қарши курашда Туркия иштироки доирасига доир масалаларда келишиб олишгани ҳақида баёнот қилган эди.

Ироқ ҳукумати матбуот-котиби Саад ал-Худайси сал кейинроқ Спутник агентлигига ҳозирча ҳеч қандай келишувга борилмагани ҳақида хабар қилган.

Мосул ҳудудида "ИД"га қарши операция 17 октябрга ўтар кечаси бошланган эди. Ироқ ҳарбийлари 2014-йилда, яъни босиб олинганидан сўнг бир неча ҳафта ўтиб "ИД" жангарилари марказига айланган шаҳарни озод қилишни режалаштирган. Операцияда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳамда кўнгилли қўшинлар ҳамда қурд ҳарбий кучлари иштирок этмоқда.

Асосий мавзулар