14:54 22 Сентябр 2017
Эфир
Урал авиайўллари самолёти, архив сурат

Ўзбекистонга арзон авиарейслар қатнови амалга оширилади

© Sputnik/ Павел Лисицын
Дунёда
Ҳавола олиш
192791

Янги очилган Жуковский аэропортидан Тошкент, Самарқанд ва Наманганга мунтазам рейслар қатнови йўлга қўйилади

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Яқинда Жуковский(Москва вилояти)да янги халқаро аэропорт очилди, деб хабар қилмоқда Москва агентлиги.

Аэропортдан "Урал авиайўллари" Наманган, Самарқанд ва Тошкент аэропортларига авиарейсларни амалга ошириши хабар қилинмоқда.

"Жуковский аэропортидан, шунингдек, "Вим-Авиа" Минск шаҳрига, "Ямал" эса Вильнюсга авиаташувларни амалга оширади", — дейилган хабарда.

Хабарда таъкидланишича, чипталар арзон нархда сотилади. Бир томонга ўртача 9 000 рубл атрофида бўлиши айтилмоқда.

Асосий мавзулар