10:33 24 Январ 2018
Эфир
Туркия, Газиантеп, Теракт бўлган жой. Архив сурат

АҚШ ўз фуқароларига Туркияга саёҳат қилмасликни маслаҳат берди

© REUTERS/ Osman Orsal
Дунёда
Ҳавола олиш
8510

Экстремистлар АҚШ ва Ғарб мамлакатлари фуқароларини ўғирлаб кетиши ва ўлдиришларини эълон қилган. Шунинг учун Туркияга боришдан олдин бачра хавфларни яхшилаб ўрганиб чиқиш керак, дейилган Давлат Департаменти хабарида.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik, Дмитрий Злодорев. АҚШ Давлат департаменти душанба куни мамлакат фуқароларини Туркия ҳудудида террорчилик эҳтимоли ҳали ҳам кучли эканлиги ҳақида огоҳлантирди.

"Давлат департаменти Туркияда террорчи гуруҳлар томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган терактлар хавфи кучли эканлиги ҳақида огоҳлантиришда давом этади. АҚШ фуқаролари Туркиянинг жанубий-шарқий қисмига ва умуман Туркия ҳудудига саёҳат қилишдан олдин барча хавфларни яхшилаб ўрганиши керак", — дейилган хабарда.

Хабарда айтилишича, Туркиянинг туристлар гавжум бўладиган ҳудудларида, йирик тадбирлар чоғида, ресторанларида, савдо марказларида, масжидларида, йирик транспорт боғламаларида, кўприк, аэропорт, метро, автобус ва денгиз портларида террорчилик амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг март ойида Истамбулнинг энг гавжум Султонахмет майдонида худкуш террорчи Германиялик туристлар гуруҳи орасига кириб ўзини портлатиб юборган эди. Ўшанда 10 киши қурбон бўлган эди.

Асосий мавзулар