Хитой разведкачилари Пентагоннинг яширин режаларини ўғирлади

Oбуна бўлиш
Хитой агентлари бир неча бор ФБР ва АҚШнинг Тинч океани қўшнлари қўмондонлиги таркибига киришга муваффақ бўлишган.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Хитойлик шпионлар АҚШ миллий хавфсизлик тузумларига бир неча бор киришга ва Пентагоннинг яширин режаларини ўғирлашга муваффақ бўлишган, деб ёзмоқда Washington Free Beacon конгресс комиссияси баёнотига асосан.

Ҳужжатда айтилишига кўра, Хитой агентлари бир неча бор ФБР ва АҚШнинг Тинч океани қўшнлари қўмондонлиги таркибига киришга муваффақ бўлишган.

Пентагон хабарига кўра, Тинч океани қўшнлари қўмондонлигида шартнома асосида ишлаган, ҳозир  истеъфода бўлган подполковник Бенджамин Пирс Бишоп (Benjamin Pierce Bishop) у билан яқин муносабатларда бўлган хитойлик аёлга махфий маълумотларни хабар берганини тан олган.

Хабарда айтилишича, Бишоп ўз танишига АҚШ ядро қуролини жойлаштириш, MQ-9 Reaper учувчисиз аппарати ва Хитойга нисбатан қабул қилинган стратегиясига доир махфий маълумотларни  хабар берган.

Ҳисоботда Хитой томонидан ёлланган бошқа амалдор шахслар ҳақида ҳам маълумотлар бор. Масалан августда ФБР IT-ходими Кунь Шань Чунь ("Джо") Хитойга одамларни кузатиш ҳақидаги ҳужжатларни берган. Айрим ҳужжатлар АҚШ разведка тармоғини зарба остига қўйиши мумкин.

"Ўғирлнган маъумотлар орасил 5,6 млн кишининг бармоқ излари ҳам бўлган. Уларнинг айримларидан яширин фаолият олиб бораётган АҚШ ҳукумат агентларини аниқлаш учун фойдаланиш мумкин", — дейилган хабарда.

Washington Free Beacon нашри хабарига кўра, ҳужатнинг тўлиқ матни 16 ноябр куни эълон қилинади.

Янгиликлар лентаси
0