17:29 18 Август 2017
Эфир
Туркия полициячилари, архив сурат

Туркияда катта портлаш содир бўлди

REUTERS/Osman Orsal
Дунёда
Ҳавола олиш
52212

Туркия жануби-шарқида жойлашган Диёрбақир шаҳрида миналаштирилган автомобил портлади

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Диёрбақир шаҳридаги Хавфсизлик бошқармаси биноси ёнида катта портлаш содир бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, бино яқинида миналаштирилган автомобил портлаган. ОАВларда берилган хабарларга кўра, камида бир киши ҳалок бўлган, яна 30 нафари жароҳат олган.

Туркия полициячилари ҳодиса рўй берган ҳудудни қуршаб олганлар. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, атрофда тез тиббий ёрдам машиналари тўлиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, Диёрбақирда Қурдистон Ишчилар партияси аъзолари томонидан бу каби акциялар бундан олдин ҳам бир неча бор амалга оширилган.

Асосий мавзулар