07:54 21 Август 2017
Эфир
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, архив сурат

Атамбаев қирғиз журналистларини ўз исми туширилган соатлар билан тақдирлади

© Sputnik/ Сергей Гунеев
Дунёда
Ҳавола олиш
13810

Қирғизистон президенти сўнгги беш йил ичида мамлакат "тамомила бошқача кўриниш олгани" ва бунда ОАВ ходимлари ўрни беназир эканлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ОАВ вакилларини яқинлашиб келаётган (7 ноябр) касб байрамлари билан табриклаб, энг моҳир журналистларни ўз исми туширилган соат ҳамда пул мукофоти билан тақдирлади, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон.

Атамбаев ОАВ ходимларини мукофотлар экан, журналистиканинг мамлакат ва бутун дунёда тутган ўрни ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.

Атамбаевнинг исми туширилган соатлар
© Sputnik/
Атамбаевнинг исми туширилган соатлар

"Фикримча, мен сизларни ҳамкасбларим, деб ҳам аташим мумкин, негаки мен ҳамиша сўз кучини ва аҳамиятини англаб келганман", — дея ўз нутқини бошлади Атамбаев.

У шунингдек, матбуот ходимлари билан бўлиб ўтадиган ҳар бир учрашув ўзи учун ниҳоятда муҳимлигини қўшимча қилди.

"Ахборотга эга инсон дунёни бошқаради, деб бежизга айтилмаган. Бугун ахборот қуролга айланди. Сўз билан инсонни илҳомлантириш, унга умид бағишлаш мумкин, аммо сўз билан одамни "мажруҳ"га айлантириш, ҳатто, "ўлдириш" ҳам ҳеч гапмас", — деб қайд этди Қирғизистон президенти.

Атамбаевга кўра, Қирғизистонда, ҳеч нарсага қарамасдан, энг кучли оммавий ахборот воситалари бўлмоғи керак. "Улар сони кўпроқ бўлгани маъқул", — деди у.

"Қирғизистонликлар ўз давлатига ишонишни бошлади. Сўнгги беш йил ичида мамлакатимиз тамомила ўзгарди, ва бунда сизларнинг хизматларингиз сингган", — қўшимча қилди президент.

Атамбаев шунингдек, журналистларни мамлакатга ёрдам қилишга ва уни ривожлантиришга кўмаклашишга чақирди.

"Энг муҳими, ҳамма журналистлар виждонли бўлсин, тўғри бўлишсин, тўғри юришсин. Агар ор-номусли бўлсангиз, ифлосликлар сизга ёпишмайди. Бизнинг мамлакатимиз кучли, халқимиз кучли. Биз бораётган йўлимиздан оғишмаслигимиз керак. Мен сизлар билан фахрланаман ва сизларни байрам билан табриклаш мен учун шараф", — деб қайд этди Атамбаев.

Қирғизистон раҳбари ОАВ ходимларига, шунингдек, бахт, фаровонлик ва узоқ умр тилади.

Асосий мавзулар