07:52 21 Август 2017
Эфир
Россия Давлат думаси депутати Наталья Поклонская, архив сурат

Поклонская Ленинни 20 аср ваҳшийлари сафига қўшди

© Sputnik/ Константин Михальчевский
Дунёда
Ҳавола олиш
191402

Пайшанба куни ўзининг LiveJournal блогида Поклонская Владимир Ленин, Лев Троцкий, Адольф Гитлер ва Мао Цзедунни "йигирманчи аср ваҳшийлари" деб атаган

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Россия Давлат Думаси депутати Наталья Поклонская РИА Новости халқаро ахборот агентлигига берган интервьюсида Владимир Ленинни Адольф Гитлер билан "йигирманчи аср ваҳшийлари" қаторига қўшар экан, бу билан "Единая Россия" партиясидаги ҳамкасблари номидан гапирмаганини, балки ўз шахсий фикрини билдирганини маълум қилган.

Гап шундаки, пайшанба куни ўзининг LiveJournal блогида Поклонская Владимир Ленин, Лев Троцкий, Адольф Гитлер ва Мао Цзедунни "йигирманчи аср ваҳшийлари" деб атаган.

"Бизда ахир сўз эркинлиги бор. Бу менинг шахсий фикрим, фуқаролик позициям. Мен бу ерда қандайдир жамоатчилик фикрини илгари сураётганим йўқ", — деб таъкидлаган агентликка Поклонская.

Асосий мавзулар