Москвада Халқ бирдамлиги кунига бағишланган байрам митинги якунланди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишРоссияда Халқ бирдамлиги кунига бағишланган байрам-митинги ўтказилди
Россияда Халқ бирдамлиги кунига бағишланган байрам-митинги ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвада Халқ бирдамлиги кунига бағишланган митинг-байрам якунланди; сиёсатчилар Россия фуқароларини тарих сабоқларини ҳамиша ёдда сақлашга, ахил бўлишга, шунингдек, миллат келажагига доир масалаларни ечишда фаоллик кўрсатишга даъват қилдилар

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Москвада Халқ бирдамлиги кунига бағишланган оммавий тадбир Москва вақти билан 10.30да бошланди; колонна Тверская кўчасидан "Биз бирдаммиз" шиори остида митинг-концерт ўтказилиши режалаштирилган Манежная майдонига қараб ҳаракатланди, деб хабар қилади РИА Новости.

Боровицкая майдони - Sputnik Ўзбекистон
Москвада князь Владимир ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтади
Эслатиб ўтамиз, 4 ноябр Россияда Халқ бирдамлиги куни сифатида  нишонланди. Ушбу байрам 1612 йилда Москванинг польшалик босқинчилардан озод қилиниши шарафига таъсис қилинган. Бу байрам давлат байрами сифатида 2005 йилдан бери нишонланиб келинмоқда. Байрам 1996 йилдан нишонланиб келинган Муроса ва ҳамжиҳатлик куни, ундан аввалроқ эса 7 ноябрь инқилоб куни сифатида нишонланган байрам ўрнига келган.

80 минг киши юриши

Митинг-концерт Россия Жамоатчилик палатаси томонидан ташкиллаштирилди. Жума куни Москва марказида бўлиб ўтган тадбирда 80 минг киши қатнашди. Тадбир иштирокчилари орасида фуқаролик жамияти фаоллари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари, сиёсий партиялар, маҳаллий уюшмалар, миллий-маданий автономиялар вакилларини учратиш мумкин эди.

Мисол учун, колонна бошида Россия Давлат думаси вице-спикери Сергей Неверов (Единая Рогссия партияси) ҳамда ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновскийни учратиш мумкин эди. Байрам тадбирида эса Кремль маъмурияти раҳбари ўринбосари Сергей Кириенко иштирок этди.

Байрам тадбири давомида Россия эстрадасининг энг ёрқин юлдузлари: Валерия, Диана Гурцкая, Алексей Воробьев ва бошқалар чиқиш қилдилар. Тадбирни Денис Майданов ўзининг "Менинг давлатим байроғи" қўшиғи билан очиб берди.

Тадбирга одамлар "Биз — бу Россия", "Биз бирлик тарафдори!" каби шиорлар ёзилган плакатлар билан келдилар. Байрамда совуқдан сақланиш учун ўзлари билан термос кўтариб келганларни ҳам учратиш мумкин эди.

Байрам нафақат Россия, балки Украинаники ҳам

Россия жамоатчилик палатаси котиби Александр Бречалов саҳнадан туриб, нафақат Россия, балки Украина халқини ҳам Халқ бирдамлиги куни билан муборакбод этди.

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишХалқ бирдамлиги кунига атаб "Биз бирдаммиз" шиори остида халқ юриши.
Шествие и митинг Мы едины! в честь Дня народного единства - Sputnik Ўзбекистон
Халқ бирдамлиги кунига атаб "Биз бирдаммиз" шиори остида халқ юриши.

"Халқ бирдамлиги куни — бу нафақат тарихимиз, балки маданиятимиз, жоиз бўлса ўзимизнинг узвий қисмимиз ҳисобланади. Шу кечаю-кундузда ҳам, худди тўрт аср аввал бўлгани каби, Россияни саросимада қолдиришни истагувчилар топилади. Лекин, сизу биз Ота ватанимизнинг бошига иш тушган оғир дамларда бирлаша олишимизни кўплаб маротаба исботлаганмиз. Бугун эрталаб, Украинада яшовчи бир дўстим қўнғироқ қилиб мени ушбу байрам билан табриклади. Шу боис, мен ҳам чин юракдан қардош украина халқини Халқ бирдамлиги куни билан муборакбод этиб, уларга — "Биз бирдаммиз!" деб айтмоқчиман", — деб айтди Бречалов саҳнада туриб.

ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский ҳам сўзга чиқди, у ўз чиқишида Россия фуқароларини тарих сабоқларини унутмасликка чақирди.

Янгиликлар лентаси
0