10:31 24 Январ 2018
Эфир
Италиялик актриса Орнелла Мути. Архив сурат

Орнелла Мути ҳам Россия фуқароси бўлмоқчи

© Sputnik/ Владимир Трефилов
Дунёда
Ҳавола олиш
173 0 0

Италиялик актриса Орнелла Мути Россия фуқаролигини олишга қарор қилганини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Италиялик актриса Орнелла Мути Россия фуқаролигини олиш учун ҳужжатларини тайёрламоқда. Бу ҳақида РИА Новости артист Александр Ревванинг сўзларига асосан хабар қилмоқда. 

“Орнелла Мути аллақачон Россия резиденти бўлган ва айни дамда Россия фуқаролигини олиш учун ҳужжатларини тайёрламоқда. Бу ҳақида актриса биз бирга яратган “Челентано каби” клипимиз тақдимотида хабар қилди”, — деди Ревва.

Янги клипда Александр Ревванинг саҳнадаги қаҳрамони Артур Пирожков италиялик машҳур “аёллар қалбини забт этувчи” Адриано Челентано ролини, Орнелла Мути эса — ўзи ролини ижро этган.

Орнелла Мути собиқ Иттифоқ аҳолисига, авваломбор, 80 йилларнинг машҳур кинофильмларида ўйнаган роллари билан танилган. Ғарбда эса киноактриса “машҳур офатижон” обрўсига эга. Актриса чиройи олдида машҳур бастакор ва бизнесменлар қаторида Адриано Челентано, Ален Делон ва Микеле Плачидо каби дунё кино юлдузлари тиз чўкишган.

Эслатиб ўтамиз ушбу ҳафтада яна бир машҳур кино юлдузи, Голливудлик актер Стивен Сигал Россия фуқаролигини олган эди.

 

Асосий мавзулар