ИД етакчиси Мосулдан қочиб кетди

© AFP / Odd ANDERSEN Мосул шаҳри яқинидаги жанглар
Мосул шаҳри яқинидаги жанглар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ ҳарбийлар Мосулни озод қилиш операцияси бошланганидан буён икки мингдан ортиқ ИД жангариси ўлдирилганини маълум қилганди

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ироқ армияси "Ислом давлати" террорчилик гуруҳининг етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий Мосулни ташлаб қочиб кетганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Илгарироқ ҳарбийлар Мосулни озод қилиш операцияси бошланганидан буён икки мингдан ортиқ ИД жангариси ўлдирилганини маълум қилганди.

"Разведка манбалари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг авиазарбалардан ҳимояланиш мақсадида ўзи билан 150 оилани олиб Мосулдан қочиб кетганини тасдиқлашди", — деб баёнот берди ироқ қуролли кучлари матбуот хизмати.

Мосул яқинидаги жанглар - Sputnik Ўзбекистон
Ироқ қўшинлари бир неча соатдан кейин Мосулга киришади

Аввалроқ Абу Бакр ал-Бағдодий жангариларга мурожаат қилиб, Мосулни нима бўлмасин қўлдан бермасликка даъват қилганди. Шунингдек, у Туркияга таҳдид қилиб, бу мамлакатни ИДнинг янги "фаолият соҳаси" деб атаганди.

Абу Бакр ал-Бағдодий (ҳақиқий исми Иброҳим Авад Иброҳим ал-Бадрий) 2014 йил июндан буён ИДга раҳбарлик қилади. ОАВ унинг ўлими ҳақида бир неча марта хабар берган, лекин кейинчалик бу хабарлар тасдиқланмаган.

Ироқ ҳукумат армияси ироқлик курдлар ва АҚШ бошчилигидаги коалиция қўллаб-қувватлаши ёрдамида 17 октябрда 2014 йилдан буён Мосулни назорат қилиб келаётган ИД гуруҳига қарши кураш бошлаганди.

Янгиликлар лентаси
0