Дональд Трамп АҚШ президенти сайловида ғолиб чиқди

© REUTERS / Mike SegarДональд Трамп АҚШ сайлови ғолиби
Дональд Трамп АҚШ сайлови ғолиби - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда тўпланган овозлар миқдорига кўра, Дональд Трамп 276 нафар сайловчининг овозига эга бўлди. Бу эса АҚШ президенти бўлиш учун етарли овоз тўпланди дегани.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Дональд Трамп керакли миқдорда овоз тўплаб АҚШ президенти сайловида ғалабага эришди, деб ёзмоқда РИА Новости, “Блумберг” хабарига асосан.

Маълумки, АҚШ президенти сайловида ғолиб чиқиш учун  538 нафар умумий сайловчилар 270 сайловчи овозига эга бўлиш керак. Статистик маълумотларга кўра, айни дамда Трамп 276 сайловчи овозига эга бўлган. Трампнинг рақиби, Демократик партия вакили Хиллари Клинтон эса – 215 овоз тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда президент сайловининг биринчи босқчида мамлакатнинг 50 штатида умумхалқ сайлови бўлиб ўтади. Сайлов натижаларига кўра ҳар бир штатдан бир неча сайловчи вакиллар танланади. Умумий ҳисобда бутун АҚШ бўйлаб 538 нафар сайловчи вакиллар тайинланади ва улар ўзларига берилган мандатларга кўра, 19 декабрь куни бўлғуси президентни сайлашади. Президент тайинланиши учун камида 270 нафар сайловчи вакил унга овоз бериши керак.

20 январдан янги президент инагурация қилиниб ўз вазифасини бажара бошлайди.

© SputnikАҚШ президенти сайлови
АҚШ президенти сайлови - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президенти сайлови

 

Янгиликлар лентаси
0