Обама "Жабҳат ан-Нусра" раҳбарларини топиб йўқ қилишга буйруқ берди

© RAMI AL-SAYED / AFP"Жабҳат ан-Нусра" жангарилари
Жабҳат ан-Нусра жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Террорчилик ташкилоти раҳбарларини учувчисиз қурилмалар ёрдамида излаб топиш режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Оқ Уйда Сурия шимоли-ғарбида "Жабҳат ан-Нусра" жангариларини аниқлаш учун қўшимча учувчисиз қурилмаларни ишга солишга буйруқ берилди, деб хабар бермоқда РИА Новости Washington Post нашрига таяниб.

"Президент Обама ҳарбийларга шу пайтгача маъмурият томонидан "Ал-Қоида" билан алоқадорлиги инкор этиб келинаётган, Сурия ҳукуматига қарши курашаётган гуруҳнинг раҳбарларини топиш ва йўқ қилишни буюрди", — деб ёзмоқда нашр АҚШ маъмуриятидаги расмий шахсларга таяниб.

Джабҳат ан-Нусра жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
“Жабҳат ан-Нусра” эркакларни мажбурий сафарбар қилмоқда

Washington Post манбаларининг айтишларича, "ўзини илгари "Жабҳат ан-Нусра" деб атаган гуруҳга қарши қўшимча учувчисиз қурилмалар, куч ва разведка маълумотларини ишга солиш қарори Обаманинг террорчилар Суриянинг айрим ҳудудларини жанубий Европага ҳужум қилиш учун "Ал-Қоида" базасига айлантиришларидан хавотирда эканлигини билдиради".

Нашрнинг билдиришича, бу қадам қайсидир даражада Обаманинг президент Башар Асадга босим ўтказишга эмас, Суриядаги терроризмга қарши курашга устуворлик бераётганидан далолатдир. 

"Жабҳат ан-Нусра" — "Ал-Қоида" халқаро террорчилик ташкилотининг Сурия ва Ливандаги бўлими. У 2012 йил январда ташкил қилинган ва Сурия ҳукуматига қарши курашаётган гуруҳлардан биридир. БМТ, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Туркия ва Россия "Жабҳат ан-Нусра"ни террорчилик ташкилоти деб тан олган.

Ўтган йилнинг июнида гуруҳ "Ал-Қоида" билан алоқани узганлигини ва номини "Жабҳат фатаҳ аш-Шом" деб ўзгартирганини эълон қилди.

Янгиликлар лентаси
0