Хиллари Клинтонни ўрмонда учратишди

© FacebookХиллари Клинтон илк маротаба омма орасида кўриниш берди
Хиллари Клинтон илк маротаба омма орасида кўриниш берди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Американинг Нью-Йорк штатида истиқомат қилувчи фуқаролардан бири Хиллари Клинтонни тасодифан ўрмонда учратиб қолди ва у билан селфи қилди

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. АҚШ президентлигига собиқ номзод Хиллари Клинтон илк бор омма орасида кўриниш берди, одамлар уни турмуш ўртоғи ва ити билан ўрмонда сайр қилиб юрган вақтида кўриб қолишди, деб хабар қилган CNN телекомпанияси пайшанба куни.

Албатта, сиёсатчи аёлнинг омма орасида намоён бўлиши расмий тарзда кечгани йўқ. Гап шундаки, Нью-Йорк штатида яшовчи фуқаролардан бири Хилларини тасодифан ўрмонда учратиб қолган. АҚШ президентлигига собиқ номзод турмуш ўртоғи ва ити билан сайр қилиб юрган экан.

"Аввалига мен унинг турмуш ўртоғи(Американинг собиқ президенти)ни таниб қолдим. Кейин эса унинг ёнида Хиллари ҳам борлигига гувоҳ бўлдим", — деб ҳикоя қилган гувоҳ телеканалга.

Телеканал эфирида Хиллари Клинтоннинг гувоҳ-аёл билан бирга тушган селфиси ҳам намойиш этилган.

Янгиликлар лентаси
0