03:41 14 Декабр 2017
Эфир
Иванка Трамп, архив сурат

Иванка Трамп - Американинг бўлғуси "биринчи хоними"

AFP / MANDEL NGAN
Дунёда
Ҳавола олиш
94110

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп 70 ёшга келиб, нафақат омадли бизнес ва кўп миллиардлик корпорация, балки каттагина оилани барпо қилишга ҳам муваффақ бўлган. Ва, шубҳасиз, бу оиланинг фахри - гўзал ва бетакрор Иванкадир

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Иванка Трамп — замонавий Америка аёлига ёрқин мисол бўла олади, деб ёзган РИА Новости ахборот агентлиги.

"35 ёшга тўлган Иванка, нафақат бахтли оила бекаси, балки 3 нафар фарзанднинг онаси, омади чопган бизнес-леди, сахий филантроп ва шуҳратга сазовор ёзувчидир. Унинг исми бутун дунёга машҳур, мода ва бизнес олами ҳақида ёритувчи журналлар у ҳақда мақтаб ёзишади. Қолаверса, ОАВлар томонидан "олтин қизалоқ" қанча сарфлагани эмас, балки Иванка Trump Organization компаниясига қанча даромад келтирганини муҳокама қиладилар. Трампнинг ўз қизига ишончи ҳам чексиз, у энг муҳим шартномаларни имзолашни айнан қизига ишониб топширади", — деб ёзади нашр.

ОАВ ва сиёсатшунослар уни "Трамп юлдузи" дея аташади. Айнан Иванка туфайли Трамп сайловларда ғолиб чиқишга муваффақ бўлди, деб ёзмоқда нашрлар. Гап шундаки, Иванка бор куч-ғайратини ишга солиб, отасини қўллаб-қувватлаб турди, президентлик сайлови кампаниясида фаол қатнашиб, иккиланаётган сайловчиларни отаси учун овоз беришга даъват қилган. Шу боис ҳам, яқин тўрт йил ичида Трампнинг рафиқаси Меланья эмас, балки миллиардернинг қизи Иванка  АҚШнинг "биринчи хоними" бўлиши ҳам мумкин, дея хотима қилади нашр.

Асосий мавзулар