14:51 17 Декабр 2017
Эфир
Порлаш оқибатлари, архив сурат

Тожикистонда Афғон элчисига ҳужум уюштирилди

SHAH MARAI / AFP
Дунёда
Ҳавола олиш
565 0 0

Жумага ўтар кечаси миналаштирилган автомобил рули қаршисида бўлган худкуш-террорчи дипломатлар томонидан консуллик сифатида фойдаланилган Mazar Hotel отели деворига келиб урилган

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. "Толибон" радикал ҳаракати жангариларининг Мозори-Шариф шаҳрида жойлашган немис консуллигига уюштирган ҳужуми оқибатида Тожикистондаги Афғон элчиси яраланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости ахборот агентлиги Пажвак агентлигига таянган ҳолда.

Илгарироқ берилган хабарларга мувофиқ, дипломатик корпусга уюштирилган ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани ва 120 нафарга яқин киши жароҳат олгани хабар қилинган эди.

Миналаштирилган автомобил рули қаршисида бўлган худкуш-террорчи, жумага ўтар кечаси Mazar Hotel отели биноси деворига келиб урилган. Хабарларга мувофиқ, немис дипломатлари ушбу отелдан консуллик сифатида фойдаланиб келганлар. Иккинчи кучли портлаш эса бино ичида рўй берган. Шундан сўнг, бино ташқарисида отишма бошланган, деб хабар қилинган нашрда.

Толиблар вакили баёнотига кўра, ушбу ҳужум Америка авиациясининг Қундуз провинциясида амалга оширган ҳаракатларига жавоб тарзида амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, 3 ноябр куни Қундуз шаҳрида амалга оширилган бомбардимонлар туфайли 30 дан зиёд тинч аҳоли ҳалок бўлган эди.

Асосий мавзулар