01:49 23 Август 2017
Эфир
Россия президенти Владимир Путин, архив сурат

Биринчи қўнғироқ: Путин ва Трамп нима ҳақда гаплашди?

© Sputnik/ Алексей Никольский
Дунёда
Ҳавола олиш
74111

Россия президенти Владимир Путин АҚШдаги бўлиб ўтган президент сайловларидан сўнг мамлакатнинг янги президенти Дональд Трамп билан биринчи телефон суҳбатини ўтказди

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Дональд Трамп билан иккиёқлама муносабатларни нормаллаштириш истиқболларини муҳокама қилди, деб хабар қилмоқда расмий Кремль матбуот-хизмати.

"Владимир Владимирович Путин ва Дональд Трамп суҳбат чоғида Россия ва Америка муносабатларидаги бугунги қониқарсиз ҳолатни қониқарсиз деб баҳоладилар ва кенг кўламли масалалар юзасидан конструктив ҳамкориликни йўлга қўйиш ва ўзаро муносабатларни нормаллаштириш ҳақида фикрлашдилар", — дейилади хабар матнида.

Бундан ташқари, Путин ва Трамп икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш зарурати ҳақида таъкидлаганлар.

Суҳбат чоғида, икки етакчи Россия ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 2017 йилда 210 йил тўлишини ва "шу муносабат билан Россия ва АҚШ икки давлат манфаатларига хизмат қиладиган прагматик ва ўзароманфаатли ва  ҳамкорликка қайтиши лозимлиги" ҳақида қайд этганлар.

Асосий мавзулар