19:53 26 Март 2017
Эфир
Қурувчилар, архив сурат

Россиядаги ҳангомалар: ўзбек мигрантлари иш берувчилардан миллион рубл ундириб олишди

© Sputnik/ Павел Лисицын
Дунёда
Ҳавола олиш
87511

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига мурожаат қилган вақтда, мигрантларнинг, ҳатто, егулик харид қилишга пули бўлмаган

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва тожикистонлик меҳнат мигрантлари "Гражданское содействие" деб аталгувчи қўмита ёрдамида "Инвест строй" қурувчилик компаниясидан бир миллиондан зиёд маблағни, яъни ўз вақтида тўланмаган маошни ундириб олишга муваффақ бўлдилар, деб хабар қилмоқда "Гражданское содействие" қўмитаси расмий сайтида.

Таъкиланишича, Москва шаҳрининг "Фрунзенская" метроси ёнида жойлашган "Садовие квартали" турар-жой мажмуаси қурилишида меҳнат қилаётган бир гуруҳ ўзбек ва тожик меҳнат мигрантлари июнь ойида "Гражданское содействие" қўмитасига ёрдам сўраб мурожаат қилишган.

Тўққиз нафар мигрантларнинг барчаси "Инвест строй" қурилиш компаниясида расман, яъни меҳнат шартномаси асосида, ишлашган. Маош билан боғлиқ муаммолар эса 2015-йилнинг октябридан бошлаб юзага кела бошлаган: аввалига ойликнинг бир қисмигина тўлаб борилган бўлса, 2016-йилнинг январ ойидан бошлаб, маош тўланиши буткул тўхтатилган.

Ўз маошини талаб қилган мигрантларга фирма "молиявий муаммоларни" рўкач қилган. Объект Бош пудратчиси билан боғланган бригада эса, "Инвест строй" ҳисобига пуллар ўз вақтида ўтказиб турилиши ҳақида билиб олади.

Шундан сўнг, мигрантлар "Гражданское содействие" қўмитасига мурожаат қилганлар. "Биз билан боғланган вақтда мигрантларнинг ҳатто, овқат харид қилишга пуллари йўқ эди. Қўмита уларга молиявий ёрдам кўрсатди. "Миграция ва ҳуқуқ" тармоғи адвокати Илларион Васильев мигрантлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга жалб этилди", дейилади хабарда.

2016 йилнинг 28 июлида Симонов туман судида ариза берувчиларнинг иши кўриб чиқилган ва судья қарорига биноан "Инвест строй" фирмаси ишчиларга кечиктирилган маошларидан ташқари, маънавий зарар учун ҳам тўловни тўлиқ қоплайдиган бўлган.

"Ишчиларга тўланадиган тўловнинг умумий қиймати 1,024 миллион рублни ташкил қилади", дейилган хабарда.

Нима ҳам дердик, мигрантларнинг Россияда мана шундай ишни "ютиб" олишгани катта омад, албатта. Аммо чет элга ишлаш учун отланаётган муҳожирларнинг ҳар бири ишга кираётганида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузиш кераклигини билиб олишлари ҳам шарт, ҳам зарур.

Акс ҳолда, қилган меҳнатингиз учун ҳақни ололмасдан, оч-юпун қолишингиз шубҳасиз.

Асосий мавзулар